Испаниянинг «Барселона» клуби шарафини ҳимоя қилган Чили терма жамоасининг 33 ёшли дарвозабони Клаудио Браво расман «Манчестер Сити» аъзосига айланди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайтида маълум қилинди.
Томонлар 4 йиллик шартномага имзо чекди. Келишувнинг молиявий шартлари ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Клаудио Браво Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ–2014 турниридан сўнг «Барселона»нинг эътиборига тушган ва каталонияликлар уни «Реал Сосьедад» клубидан харид қилганди. Шу кунгача 33 ёшли чилилик посбон «кўк-анорранглилар» таркибида 70 ўйинда майдонга тушганди.
Изоҳ (0)