25 август куни Италия ҳукумати зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди ва шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 50 миллион евро ажратди, деб ёзади TJournal.
6,0 магнитудали асосий ер силкиниши 23 дан 24 августга ўтар кечаси содир бўлди, ундан кейин 5,4 магнитудали яна бир зилзила кузатилди. Камида 250 киши ҳалок бўлди, 360 дан ортиқ киши яраланди.
Табиий офат 293 та меъморий ёдгорликка зиён келтирди, уларнинг 50 таси тўлиқ ёки қисман вайрон бўлди.
BoredPanda портали вайрон бўлган Италия кўчалари манзараларининг офатдан аввалги ва кейинги суратларини таққослади.
Изоҳ (0)