Футбол бўйича Аргентина термасининг афсонавий футболчиларидан бири бўлган Диего Марадона ҳужумчи Лионель Мессининг жамоадан кетиш ҳақидаги қарори жиддий бўлганига шубҳа билан қараши ҳақида айтиб ўтди.
«Билмадим-у, Мессининг «кетиш тарихи» одамлар бой берилган 3 та финални унутишлари учун ташкил этилган бўлиши ҳам мумкин», — деб Марадонанинг сўзларидан «Sports.ru»да иқтибос келтирилган.
«Месси аввалига кетиш тараддудига тушди, кейин орқага қадам ташлади ва бир неча ҳафта ичида ўз позициясини ўзгартирди», — деди Диего Армандо. Аввалроқ аргентиналик собиқ футбочли Марадона Мессининг терма жамоага қайтмаслигини тахмин қилганди.
Аргентина терма жамоаси Месси бошчилигида йирик турнирларнинг кетма-кет учтасида финалга чиқиб, якунда мағлуб бўлди: ЖЧ—2014, Америка Кубоги—2015, Америка Кубоги—2016.
Изоҳ (0)