Нигерия ва унга қўшни мамлакатларда амал қилувчи «Боко Ҳарам» экстремистик гуруҳи 2016 йилнинг бошидан буён терактларни содир этишда 38 нафар боладан худкуш сифатида фойдаланди. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармасининг 25 август, пайшанба куни чоп этилган ҳисоботида сўз юритилади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ташкилотнинг баҳо беришича, йил бошидан буён 38 нафар боладан Чад кўли ҳавзаси ҳудудида ҳужумлар уюштириш учун худкуш сифатида фойдаланилган. 2014 йилдан бери худкуш сифатида фойдаланилган болаларнинг сони эса 86 нафарга етган.
БМТ Болалар жамғармасининг маълум қилишича, жангарилар бозорлар ва одамлар тўпланадиган бошқа жойларда теракт содир этиш учун юборадиган вояга етмаганлар сони 11 мартага ортган. Уларнинг сони 2014 йилда тўрт нафарни ташкил этгани ҳолда 2015 йилда 44 нафарга етди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига қараганда, 2014 йилдан буён «Боко Ҳарам» 2 мингга яқин аёл ва қизларни ўғирлаб кетган.
Изоҳ (0)