Туркияда истиқомат қилувчи оила аъзолари овқатдан заҳарланишдан даволангани муносабати билан уюштирилган байрамона ўтиришда бошқатдан заҳарланди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Зиёфатда 20 киши иштирок этди. Улар даволанганлик муносабати билан қурбонга келтирилган жониворнинг гўштини истеъмол қилди. Аммо ўтириш оила аъзолари ва уларнинг меҳмонлари учун шифохонада якунланди. Тўрт нафар заҳарланиш қурбони ҳалигача реанимацияда.
Оила вакиллари жиддий ташвишда. Овқатдан заҳарланиш уларнинг даҳшатли тушига айланди, деб таъкидланади хабарда.
Оила тўрт кишидан иборат. Биринчи марта улар ўзлари заҳарланган бўлса, бу сафар уларнинг 16 нафар меҳмони ҳам касал бўлди.
Изоҳ (0)