Австралиянинг Квинсленд штатидаги Харви-Бей шаҳрида кенгуру икки ёшли қизчага ҳужум қилди, аммо қизнинг онаси Аржи Абихарон жониворни енгиб чиқди. Воқеа тафсилотларини «ТАСС» келтирмоқда.
«Уйдалигимда олти ёшли ўғлимнинг қичқириғини эшитдим, — ҳикоя қилади аёл. — Ҳовлига чиқиб, қизимга ҳужум қилган кенгуруни кўрдим. Қизим ҳушини йўқотиб, ерда ётганди. Кенгурунинг бўйи мен билан тенг эди. Мен уни тепдим ва курашга киришиб кетдим. Жонивор мени ушламоқчи бўлди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади, негаки қўшнимнинг бақиришини эшитиб қўрқиб кетди».
Воқеа жойига етиб борган тиббиёт ходимлари қизчани шифохонага олиб бориб, зарур ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйга қўйиб юборди.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг билдиришича, кенгурулар шаҳар четида кўп учрайди, лекин улар одамга ҳужум қилиши билан боғлиқ ҳолат биринчи марта қайд қилиниши.
Изоҳ (0)