Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтирди.
Унга кўра, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандаси Раҳматуллаев Улуғбек Ибрагимовичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони берилди.
Бундан ташқари, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бошқа хонандалари — Атамуҳамедов Акбар Ҳамидович, Раимжонов Машҳурбек Мамадалиевич ва Йўлдошева Манзура Мубораковна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)