Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Буркина-Фасога қарши ўртоқлик ўйинидан кейинги матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. Жавоблар «Championat.asia» сайтида ёзилди.
«Буркина-Фасо бизни хайрон қолдирди. Улар май ойида Қозоғистонга қарши ўйнаб, гол ўтказиб юбормаганини кўргандик. Бизга қарши ўйинга улар етакчилар футболчилар билан келмади. Муҳими спаринг рақибдан қониқдим. Хато ва камчиликларни ўрганиб чиқиб, футболчилар билан чуқур таҳлил қиламиз», — деб айтиб ўтди Самвел Бабаян.
Мураббий ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва ҳозирда Москванинг «Локомотив»ида фаолият юритаётган мураббийлар Владимир Маминов ҳамда Олег Пашинин билан алоқада эканини айтиб, Виталий Денисовнинг соғлиги жойида эканини қайд этиб ўтди.
«Сергеев анчадан буён гол урмаяпти. Лекин мен унинг имкониятларини яхши биламан. Сурияга қарши ўйингача мен Игорга керакли сўзларни топиб, оптимал формага қайтишига ёрдамлашаман, — деди Бабаян.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувини 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди.
Изоҳ (0)