Италиянинг марказий қисмидаги Умбрия ҳудудида 25 август, пайшанбага ўтар кечаси 4,7 магнитудали яна бир зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Ер силкиниши эпимаркази Норча шаҳридан етти километр шарқда, ўн километр чуқурликда жойлашди.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмади.
Эслатиб ўтамиз, Италия марказида 24 августга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) 6,0 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида Аматриче, Аккумоли, Поста ва Аркуата-дель-Тронто аҳоли пунктларига энг кўп зарар етган. Охирги маълумотларга қараганда зилзила қурбонлари сони 247 кишига етган.
Изоҳ (0)