Франция жануби-шарқида икки ўринли кичик самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда, The Daily Mail нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Савойя департаментидаги Сен-Реми-де-Морьен шаҳарчасида содир бўлди. Шаҳар мэрининг маълум қилишича, самолёт учиш чоғида дарахтга тегиб кетган. Самолётда бўлган икки киши ҳалок бўлган.
Самолёт ичида туристлар бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)