Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъэктлари, палата аъзолари хамда палата расмий веб-сайти chamber.uz доимий ўқувчилари ва фойдаланувчиларининг талаб ва таклифларига биноан Telegram ижтимоий тармоғида ўз канал-саҳифасини очди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
Эндиликда сайтга қўйилаётган тадбиркорлик фаолиятига доир янгиликлар, республика ва хориждаги бизнес-соҳада юз бераётган сўнгги воқеалар, Ўзбекистон ва чет элда ўтказиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркалар ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги қонуний-меъёрий ҳужжатлар анонси @uzchamber деб номланган каналга ҳам жойлаб борилади.
Изоҳ (0)