ИШИД гуруҳи жангарилари Ироқ армияси томонидан қуршаб олинган ал-Kiaра шаҳрининг 10 минг кишилик аҳолисини гаровда ушлаб турибди. Бу ҳақда, Sky News Arabia’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, одамлар асосан шаҳарнинг марказий кварталларида гаровга олинган бўлиб, жангарилар, армия ҳужум бошлаган тақдирда, улардан жонли қалқон сифатида фойдаланишга тайёр.
Қўшинлар жангарилардан шаҳар марказидаги маъмурий биноларни тортиб олди. Кечки пайтга қадар шаҳар бутунлай армия назорати остига ўтиши кутилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)