Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 62-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 100 ўринли ётоқхонаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бу ерда кейинги йилларда 120 ўринли ўқув биноси, спорт зали барпо этилди, кенг кўламли мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмликдан зиёд 100 ўринли ўқувчилар ётоқхонасининг қурилиши таълим маскани моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларнинг мантиқий давоми бўлди.
Асосан француз ва инглиз тиллари чуқур ўргатиладиган мазкур мактаб-интернат таълим сифати ва самарадорлиги бўйича вилоятдаги илғор билим масканларидан биридир. Бу ерда бухоролик ёшлардан ташқари Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкентдан келган ўғил-қизлар ҳам таълим олмоқда.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими М. Эсонов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)