Чикаголик ўқитувчи Дуэйн Рид ўқувчиларини тўртинчи синфга ўтиши билан табриклаб, рэп куйлаб берди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Рид Чикаго мактабида биринчи йил ишламоқда ва ўзи ҳақида сўзлаб бериш учун таълим бериши керак бўлган тўртинчи синфларга аталган қўшиқ ёзди.
Клипда ўқитувчи Альберт Эйнштейн тимсолини гавдалантириб, мактаб доскаси олдида рақсга тушади ва баскетбол ўйнайди. Клипнинг асосий ғояси таълим олиш қийинчиликларга қарамасдан, қизиқарли бўлиши мумкинлиги ҳақидадир.
https://www.youtube.com/watch?v=XBLcuGunRxU
Изоҳ (0)