Австралияда тўрт нафар номаълум шахс Хампти Ду шаҳрида жойлашган Таминмин коллежи маъмурияти хонасига тимсоҳларни киритиб юборди, деб ёзади TJournal.
Ҳодиса 21 август куни содир бўлди. Номаълум шахслар тимсоҳларни синган дераза ойнаси орқали ичкарига киритди. Полициячилар айтишича, жониворларнинг жағлари скотч орқали боғлаб қўйилган, ўзлари эса оч-наҳор ҳолатда бўлган: уларга анчадан буён на сув, на озуқа берилган.
Тимсоҳларни қўйиб юборгач, ёвуз ниятлилар юзларини футболкалари билан тўсиб олиб, хонани талон-тарож қилди ва у ердаги қимматбаҳо буюмларни олиб кетди. Кейинроқ жониворларни тутишга маҳаллий рейнжер ёрдам берди.
Полиция гумонланувчиларни қидирмоқда, уларга жониворларга шафқатсиз муносабатда бўлгани учун 50 минг Австралия доллари миқдорида (38 минг АҚШ доллари) жарима солиниши мумкин.
https://youtu.be/6l9i5tqprw8
Изоҳ (0)