Япония ҳукумати 2018 йилгача мамлакатнинг аҳоли зичлиги паст бўлган олис туманларига маҳсулотларни учувчисиз учар қурилмалар орқали етказиб бериш дастурини ишга туширмоқчи, деб ёзади «ТАСС» «Киодо» агентлигига таяниб.
Ушбу режани амалга ошириш учун ҳал қилиш керак бўладиган асосий муаммолардан бири айни пайтда бундай қурилмалар парвозининг ишончлилиги ва хавфсизлиги нисбатан паст эканлигидир. Маълумотларга кўра, ҳукумат тегишли технологияларни ишлаб чиқиш бўйича хусусий компанияларни қўллаб-қувватлаш харажатларини келаси йил бюджетига киритмоқчи.
Ҳукумат учувчисиз учар қурилмалар орқали маҳсулотларни етказиб бериш бўйича сервисни ривожлантириш дўконларга боришга қийналадиган кекса кишиларга ёрдам беришига, шунингдек, табиий офатлардан азият чеккан туманларга энг зарур буюмларни етказишда қўл келишига ишончи комил.
Изоҳ (0)