Куни кеча уч фоиздан кўпроқ арзонлашган нефть нархлари 23 август, сешанба куни ҳам арзонлашишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Goldman Sachs таҳлилчилари август ойида нархларнинг 20 фоизлик ошиши ҳаддан ортиқ бўлиб, талаб ва таклифнинг реал меъёрини акс эттирмайди деб ҳисобламоқда.
Банк таҳлилчиларининг фикрича, нархларнинг ўсишига асос бўлувчи сабаблар эмас, балки нефть қазиб олувчи мамлакатларнинг қазиб олишни музлатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш эҳтимоли ва доллар қийматининг кучсизланиши сабаб бўлган.
Нефтнинг Brent маркаси октябрь фьючерслари Лондоннинг ICE Futures биржасида Тошкент вақти бўйича 09:55 да 1 фоизга пасайиб, баррелига 48,64 долларни ташкил этди.
WTI маркали нефть учун сентябрь шартномалари Нью-Йорк савдо биржасида 1,3 фоизга арзонлашиб, баррелига 46,78 долларни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)