Германия канцлери Ангела Меркель Passauer Neue Presse’га берган интервьюсида Суриянинг Алеппо шаҳридаги вайроналиклар кўламидан ларзага келганини айтди, шу билан бирга, Россия ва Сурия раҳбариятини иккиюзламачиликда айблади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Алеппода юз бераётган воқеалар — бу даҳшат, гуманитар фожиа. Алеппода қолган озгина шифокорлардан келаётган ёрдам мурожаатлари бизни шок ҳолатига туширмоқда», — деди у.
Меркелнинг фикрича, расмий Москва ва Дамашқ таклиф қилаётган ҳар куни уч соатлик тинчлик режими иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас.
«Барча халқаро гуманитар ташкилотлар бу вақт муҳтожларга зарур нарсаларни етказиш учун камлик қилишини айтмоқда. БМТ талаб қилганидек, ҳар ҳафта камида 48 соатлик тинчлик режими зарур», — таъкидлади Меркель.
Изоҳ (0)