КХДР чет элдаги дипломатларнинг болалари яқин вақт ичида юртига қайтиши лозимлиги юзасидан кўрсатма берди. Бу ҳақда, «Рёнхап» агентлигининг Жанубий Корея Миллий разведка хизматидаги манбаларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу фармойиш 25 ёшдан катталарга оиддир. Шу йўл билан расмий Пхеньян дипломатик миссиялар ишчиларининг қочиб кетиши ҳолатларини олдини олишни режалаштирмоқда.
Охирги пайтларда КХДР дипломатик миссиялари вакиллари расмий Сеулга мурожаат қилиб, бошпана сўраши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. Бу масала парламент қўмитасининг махсус хизматлар вакиллари иштирокида ўтган йиғилишида муҳокама қилинди. Йиғилишда Шимолий Кореянинг Лондондаги элчихонаси вакили Тхе Ен Хо билан боғлиқ ҳолат ёдга олинди.
Изоҳ (0)