Енгил моторли самолёт Москва вилоятининг Истра сув омборига қаттиқ қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда ФВВнинг ҳудудий бошқармаси маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Фавқулодда хизматлардаги манба агентликка ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
«Учувчи бошқарувни уддалай олмаган ва самолёт сув омборига қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши жабрланган», — деди агентлик манбаси.
Изоҳ (0)