Бразилия президенти лавозимидан вақтинча четлатилган Дилма Руссефф ўз ихтиёри билан истеъфога чиқмаслигини тасдиқлади. 22 август, душанба куни у тегишли баёнотни маҳаллий SBT телеканалига маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Истеъфога чиқиш ниятим йўқ. Мен уларга (сиёсий рақибларга) бундай совға қилмайман», — деди Руссефф.
Аввал ҳам у бир неча марта мандатни сақлаб қолиш учун курашишини маълум қилган эди. «Лавозимимдан ўз ихтиёрим билан кетишимни илтимос қилишди, кўндирмоқчи бўлишди, ҳатто босим ўтказишди. Бироқ мен ҳеч қачон бундай қилмайман. Биласизми, нима учун? Чунки халқ менга 54 миллион овозини берган», — деб таъкидлаган эди Руссефф июль ойи бошида тарафдорлари билан Сан-Паулудаги учрашувда.
Изоҳ (0)