Словениянинг Изола шаҳридаги касалхонада рўй берган отишмада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат полиция бош бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Тиббиёт муассасасида ўқ узган кекса эркак ҳодиса айбдори бўлди. У шифокор ва жиноят жойига етиб келган полициячилардан бирини ўлдирган. Иккинчи полициячи ўқотар қуролдан яраланган ва ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда. Ҳужум қилган кимса ҳодиса жойидан автомобилда яширинишга ҳаракат қилди, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.
Жиноятчини бунга ундаган омиллар ҳозирча номаълум. Полицияга кўра, у 68 ёшда бўлиб, олдинроқ почта бўлимининг талон-тарож қилиниши иши бўйича қўлга олинган.
Изоҳ (0)