Украинанинг Херсон вилоятида тарвуз олиб кетаётган юк машинаси олов олди. Уни ўчиришда қўл остидаги воситалардан фойдаланишга тўғри келди, деб хабар беради «Birmir.net».
Херсон вилоят маъмурияти раиси Андрей Гордеев ўт ўчириш жараёнида шахсан иштирок этди.
«Қизиқ кун. Эрталабдан Қрим билан чегарани кўриб чиқдик, мудофаани кучайтириш тадбирларини режалаштирдик. Кечки пайт, уйга қайтишда, Каховск туманидаги Брюнетка қишлоғи трассасида юк машинасига ўт кетибди, уни ўчирдик. Бошқа ҳайдовчилар ҳам тўхтаб, ёрдамга келди, оловни тарвузлар ёрдамида ўчиришга келди, чунки олов ўчиргичлар тезда тугади. Тезкорлик ва бирдамлик туфайли оловни қисқа муддатда енгдик. Душманни ҳам шундай енгамиз — украин халқининг бирлигида», — деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)