Бразилия терма жамоаси ҳамда «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар мамлакат термаси сардорлигидан воз кечишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Спорт-Экспресс».
«Бразилия терма жамоаси сардори бўлиш катта шараф эди. Аммо ушбу лаҳзадан бошлаб мен сардор эмасман. Тите (бош мураббий – «Дарё» изоҳи) бошқа сардор излаши мумкин», – деди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия Рио–2016 футбол турнирининг финалида Германияни (1:1, 5:4 – пенальтилар серияси) мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор Олимпия чемпиони бўлди.
Изоҳ (0)