Рио—2016 Олимпиадасининг эркин кураш спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Магомед Ибрагимов автоматик равишда нимчорак финал чиптасини қўлга киритди.
97 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақанинг саралаш босқичида унинг рақиби Гвинея-Бисау мамлакатидан ташриф буюрган Буассат Жонде эди. У ўзбекистонлик спортчига қарши гиламга чиқишдан бош тортди.
Магомед Ибрагимов мусобақанинг 1/8 финалида Африка қитъасининг бошқа бир вакили — нигериялик Сосо Тамарауни имтиҳондан ўтказади.
Изоҳ (0)