Хитой жанубидаги Чжуншань округидаги қишлоқлардан бирида машинанинг каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Машинани бошқариб кетаётган қиз тормознинг ўрнига газни босиб юборгани учун машина каналга қулади, деб хабар қилади Yahoo News.
Сувга тушишдан олдин машина уч метр ҳавода учди. Маҳаллий аҳоли вакиллари ёрдамга ошиқди — улар каналга сакраб, машинани ёнга ағдарди ва, ойнани синдириб, жабрдийдаларни чиқариб олди.
Улар машина ичидаги тўрт кишини чиқариб олишга эришди. 19 ёшли ҳайдовчи қиздан ташқари, унинг 51 ёшли отаси ва 17 дўсти оламдан ўтди. Ҳайдовчининг машина ичида бўлган синглиси тирик қолди.
Изоҳ (0)