Россия Яманда ҳарбий тўқнашувлар яна авж олганидан хавотирда бўлиб, мухолиф томонларни музокара бошлашга чақиради. Бу ҳақда РФ президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Яман ташқи ишлар вазири, бош вазир ўринбосари Абдулмалик ал-Махлафий билан учрашувда айтиб ўтди, деб маълум қилади «ТАСС».
Учрашув Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Ямандаги ҳарбий ва гуманитар вазият муҳокама қилинди, мамлакатдаги ихтилофни энг қисқа муддатларда бартараф этиш зарурлигини икки томон ҳам таъкидлади.
Изоҳ (0)