NBC телеканалида Рио-де-Жанейро Олимпиадаси трансляциялари 2012 йилги Лондон ўйинларига нисбатан 20 фоизга қисқарди. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига қараганда, ўтган Олимпиадага нисбатан телерейтингларнинг тушиши 17 фоизни ташкил қилди. Хусусан, 18–49 ёшли аудитория миқдори 25 фоизга қисқарди. Олимпиадани NBC’нинг интернетдаги маҳсулот ва ресурслари орқали кузатаётганлар аудиторияси 24 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, мухлисларнинг 98 фоизи, илгаригидай, Олимпиадани телевизор орқали кузатишни маъқул кўрмоқда.
NBC телевизион компанияси АҚШда Олимпия ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқининг 2032 йилга қадар ягона эгасидир. Бу ҳуқуқни компания 12 миллиард долларга сотиб олган эди.
Изоҳ (0)