Австралиялик спортчилар жарима тўлашга рози бўлганидан сўнг Рио-де-Жанейро полицияси томонидан озодликка чиқарилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ тўққиз нафар австралиялик спортчи баскетбол бўйича эркаклар ўртасидаги Олимпия турнири ярим финал учрашувига бориш учун аккредитацияларини сохталаштиришга уринишда айбланиб полиция томонидан қўлга олинган эди. Австралия ва Сербия термалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув 87:61 ҳисоби билан серблар фойдасига ҳал бўлди.
Австралиялик атлетлар 100 минг Бразилия реали (3119 доллар) миқдорида жарима тўлашга рози бўлди.
Изоҳ (0)