Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 2-тур ўйинлари «Манчестер Юнайтед» — «Саутгемптон» учрашуви билан старт олди.
Мавсумнинг илк турини «Борнмут» майдонида ўтказиб, 3:1 ҳисобида зафар қучган Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Юнайтед», 2-турда «Саутгемптон» устидан ҳам 2 та гол фарқи билан зафар қучди.
Ўйиндаги ҳар икки гол Златан Ибраҳимович томонидан урилди. Швед ҳужумчиси «Юнайтед» сафидаги илк ўйинда гол уриб, жамоанинг Англия Суперкубогида зафар қучишига ёрдамлашган бўлса, мавсумдаги илк турда ҳам «Борнмут» дарвозасига йўл топа олганди.
Маълумот учун, Клод Пюел мураббийлигидаги «Саутгемптон» 1-турни ўз майдонида «Уотфорд»га қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Англия Премьер-Лигаси 2-тур беллашуви 19 август, жума
«Манчестер Юнайтед» — «Саутгемптон» 2:0
Голлар: Златан Ибраҳимович, 36 (1:0). Златан Ибраҳимович, 52-пен (2:0).20 август, шанба«Сток Сити» — «Манчестер Сити»«Бёрнли» — «Ливерпуль»«Вест Бромвич» — «Эвертон»«Суонси» — «Халл Сити»«Тоттенҳэм» — «Кристал Пэлас»«Уотфорд» — «Челси»«Лестер» — «Арсенал
21 август, якшанба«Сандерленд» — «Мидлсбро»«Вест Ҳэм» — «Борнмут»
Изоҳ (0)