Тошкентдаги учинчи ҳалқа йўлининг очилишига ҳеч қанча вақт қолмади. Унинг бир бўлаги ҳисобланган Нурафшон кўчасининг Беруний кўчаси — Оқтепа майдони оралиғидаги қисми, айниқса, Беруний — Маннон Уйғур кўчалари оралиғи тўла тайёр ҳолатга келиб бўлган.
«Асфальт қопламаси идеал даражада ётқизилган, янги ёруғлик диодли чироқлар кўчани ёрқин нур сочмоқда, светофорлар ишлаяпти, йўл чизиқлари чизилган», — деб ёзади Facebook’даги Tashkent Retrospective саҳифаси.
Янги қурилган йўл ҳали очилганича йўқ, шу сабабли ҳам ҳар куни салқин тушганидан сўнг кўчага ёндош маҳалла ва мавзелар аҳолиси теп-текис йўл бўйлаб кечки сайр уюштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)