Сингапурнинг 1957 йилда асос солинган Berita Harian газетасида энг кўп тарқалган ўзбек миллий таоми — ошга бағишланган махсус мақола чоп этилди, деб ёзади «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизмати.
Мақола муаллифи ошни Покистон ва Ҳиндистонда кенг тарқалган бирьяни таоми билан таққослайди. Унинг сўзларига кўра, палов қатор Осиё мамлакатларидаги гуручли таомларга нисбатан бойроқ таъмга эга, шунингдек, унда кўпроқ масаллиқлар ишлатилади.
Сингапурлик муштарийларга ошнинг батафсил рецепти тақдим этилди, унинг Ўзбекистон ҳудудидаги хилма-хил турлари келтириб ўтилди.
Бундан ташқари, муштарийларнинг эътибори маҳаллий аҳоли ошдан сўнг албатта иссиқ чой ичишига қаратилди.
Газетхонлар шўрва, кабоб, манти, тандир кабоб, чучвара ва лағмон каби ўзбек ошхонасининг бошқа таомлари билан ҳам таништирилди.
Изоҳ (0)