Саудия Арабистони хорижий инвесторларга маҳаллий Tadawul фонд биржасида акцияларнинг бирламчи жойлаштирилишида иштирок этишга рухсат берди. Мазкур қарор келгуси йил 1 январдан кучга киради, дея хабар беради «РБК».
Мамлакат Форс бўғозининг йирик фонд бозори бўлиб, капиталлашуви ҳажми 384 миллиард долларни ташкил этади. Шу пайтга қадар унинг капиталлашуви бўйича дунёда 11-ўринни эгаллайдиган ягона биржаси чет эллик инвесторлар учун ёпиқ бўлиб келаётганди. Бироқ даромади Саудия Арабистони бюджетининг салкам 90 фоизини ташкил этадиган нефть нархи кейинги икки йил мобайнида икки баробар тушиб кетгач мамлакат расмийлари фонд бозорини эркинлаштиришга қарор қилди.
Маълумот учун, айни пайтда хорижий инвесторларга маҳаллий компаниялар акцияларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилиш ман этилган. Жорий йил сентябрида Ар-Риёд савдоларда иштирок этишга номзодларга қўйиладиган талабларни сусайтириши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)