Россия меҳмонхоналаридаг ҳалол стандартларга мос келувчи хоналарни буюртма қилиш ягона тизими ишга туширилди. Бу ҳақда Москва жоме масжидида ўтказилган матбуот анжуманида «Вектор» компаниялар гуруҳи бош директори Георгий Жашков баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Гуруҳ Россия муфтийлар кенгашидан ушбу лойиҳа реализацияси учун тўлиқ ҳуқуқларни олди.
«Сертификациядан ўтган хоналарни буюртма қилиш ягона портали, шунингдек, ходимлари аккредитациядан ўтган ихтисослаштирилган колл-центр яратилмоқда», — деди Жашков.
Илгарироқ Россиядаги меҳмонхоналарда мусулмон мижозларга мўлжалланган, ҳалол стандартларга мос келувчи махсус хоналар тармоғи яратилиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)