АҚШ Вашингтон ва Анқара муносабатларининг ёмонлашиши фонида Туркиядаги ядро қуролини Руминияга олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Euroactiv интернет-нашри 18 август, пайшанба куни маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг икки мамлакатнинг муносабатлари шунчалик ёмонлашдики, Вашингтон қурол сақлаш масаласида Анқарага ишонмай қўйди. АҚШ қуроли Руминиядаги Девеселу базасига олиб кетилмоқда», – дейилади хабарда.Маълум қилинишича, қуролни ташишда катта техник қийинчиликка дуч келинмоқда. «20 та ядро зарядини бир жойдан бошқа жойга олиб ўтиш осон эмас», – дея маълум қилди иккинчи манба.
Изоҳ (0)