КХДР ТИВ тарқатган баёнотда Корея ярим оролидаги вазият мураккаблашиб бораётгани муносабати билан агарда АҚШ «аҳмоқона қадам» ташласа, расмий Пхеньян унинг Тинч океани минтақасидаги барча базаларини йўқ қилиши айтилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Корея ярим оролидаги вазият АҚШнинг ядровий қуролларни кўпайтириш бўйича КХДРга қарши қаратилган тинимсиз хатти-ҳаракатлари туфайли ўта хавфли босқичга кўчмоқда. Агарда АҚШ, вақт ўтишини ва бизнинг стратегик мақомимизни кўрмай, аҳмоқона қадам ташласа, унинг Тинч океани оператив минтақасидаги барча базалари, шу жумладан, Гуам ороли армиямизнинг ҳар томонлама ва реал ҳужуми туфайли йўқ бўлади», — дейилади баёнотда.
Шимолий Корея ташқи сиёсий идораси август ойида АҚШ Гуам оролидаги «Андерсон» базасига бир нечта B-1B ва B-2B стратегик бомбардимончиларини йўллаганини эслатиб ўтди. КХДР ТИВ буни «таҳликали сигнал» сифатида баҳолади.
Изоҳ (0)