Qatar Airways авиакомпаниясининг Airbus 330 самолёти Истанбулнинг Отатурк номли аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Қўнишга чап двигателда ўт чиққани сабаб бўлди. Лайнер Истанбулдан Доҳага йўл олган эди, чап двигатель парвоз бошланиши билан ўт олди.
Қўниш муваффақиятли амалга оширилди, йўловчилардан ҳеч ким жароҳат олмади.
Изоҳ (0)