Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятида давом этаётган операция доирасида ИШИД гуруҳининг 700 дан ортиқ жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда, минтақа қуролли кучлари қўмондони генерал Исмоил ал-Маҳлавийнинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар ал-Ҳалдия шаҳрини озод этиш бўйича операция ўтказилаётган чоғда йўқ қилинди. Айни пайтда аскарлар аҳоли пункти ҳудудини тинтиб чиқиб, у ерда доимий ҳарбий қисм қолдиришга ҳозирлик кўрмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)