91 килограммдан зиёд боксчилар ўртасидаги турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов Рио—2016 Олимпиадаси билан хайрлашди.
Медальлар учун курашда британиялик Жо Жойсга қарши рингга чиққан ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси имкониятни бой бериб қўйди. Уни бронза медалларидан фақатгина 1 та ғалаба ажратиб турганди.
Баҳодир Жалолов турнирдаги иштирокини 1/8 финалдан бошлаган бўлиб, венесуэлалик Эдгар Муньосни Рио—2016 дан чиқариб юборганди.
Изоҳ (0)