17 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикаси элчиси Жак-Анри Эльсни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражада, шу жумладан, мунтазам парламентлараро алмашинувлар ҳамда икки давлат ТИВ делегациялари ўртасидаги маслаҳатлашувлар доираларида Ўзбекистон–Франция мулоқотларининг конструктивлиги қайд этилди.
Дипломатик миссиясини якунлаётгани сабабли элчига Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.
Изоҳ (0)