Россиянинг Волгоград шаҳрида истиқомат қилувчи шифокор аёл бир неча ой мобайнида 87 ёшида қазо қилган эрини муқаддас сув ёрдамида тирилтиришга уринди. Бу ҳақда 16 август куни Россия Тергов қўмитаси Волгоград Марказий туман бўлими раҳбари Милена Французова маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, 2015 йилда аёлнинг эри йиқилиб, оёғи лат еган. Эркак асосан тўшакда ётиб, кам ҳаракат қилган. Охирги марта қўшнилар уни шу йилнинг апрелида тўшакда кўрган.
12 август куни кекса жуфтликка қўшни уйда сув тошиб кетган. Шу туфайли қўшнилар нафақахўрларнинг уйига кириб, эркак ўлиб ётганини кўрган.
Аёл ноанъанавий тиббиётга қизиқишини ва шу туфайли эрини муқаддас сув билан тирилтиришга уринганини айтган. Болаларига эса уйга келмасликни тайинлаган.
Айни пайтда воқеа юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)