Америкалик миллиардер Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway инвестицион компанияси иккинчи чоракда Apple Inc. акциялари пакетини 55 фоиз — 15,23 миллионга оширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
MarketWatch’нинг қайд этишича, Apple капитализацияси ушбу уч ой ичида 12 фоизга пасайган.
Berkshire Hathaway апрель—июнь ойларида Wal-Mart Stores Inc. акцияларини сотиб, уларнинг ўз инвестпортфелидаги сонини 55,2 миллиондан 40,2 миллион қимматли қоғозгача камайтирди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларни ишлаб чиқарувчи Deere & Co. қоғозларини 23,28 миллиондан 21,96 миллионгача қисқартирди.
Инвестицион компания нефть ишлаб чиқарувчи Phillips 66 акцияларини харид қилиб, уларнинг миқдорини 75,6 миллиондан 78,8 миллионгача оширди.
Асосчиси инвестор ва миллиардер Жорж Сорос бўлган Soros Fund Management иккинчи чоракда Apple’нинг унга тегишли бўлган барча акцияларини (3,1 мингта қоғоз) сотди. Миллиардер Дэвид Эйнхорннинг Greenlight Capital жамғармаси жорий чоракда Apple пакетларининг 16 фоизи — 6,855 миллион акциясини сотди.
Изоҳ (0)