Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учувчилари Португалиянинг материк қисмидаги ўрмон ёнғинларининг икки ўчоғини ўчирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«15 август кун давомида иш олиб борган Бе-200 самолёти ёрдамида умумий майдони 500 гектар бўлган икки ёнғин ўчоғи йўқ қилинди», — дейди вазирлик вакили. Сутка давомида самолёт-амфибия ёнаётган ўрмонларни ўчириш учун икки марта парвоз қилиб, 204 тонна ҳажмида 17 марта сув ташлади.
Россия ФВВ учувчиларининг ҳаракатлари туфайли ёнғиннинг икки аҳоли пункти — 1000 кишилик аҳолига эга Каштру-Лаборейру ва оловдан 15 фермер хўжалиги ҳимоя қилинган Виаде де Байхога тарқалишига йўл қўйилмади.
Эслатиб ўтамиз, Россия ФВВнинг иккита Бе-200 самолёт-амфибияси Португалиядаги Пенья до Жерис миллий боғини ёнғиндан ҳимоя қилганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)