Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг аёллар ўртасидаги 400 метрга югуриш баҳсларида багамалик Шона Миллер антиқа тарзда олтин медалга сазовор бўлди. Воқеа ҳақида «Sports.ru» блогерларидан бири ҳикоя қилиб берди.
Шона Миллер бутун масофа давомида етакчи бўлиб келаётганди, аммо америкалик Эллисон Феликс финишга оз қолганида унга етиб олди. Рио–2016 Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритиш учун финишга бир неча метр қолганида багамалик 22 ёшли спринтер ўзини марра чизиғига ташлади.
Натижани кутиш учун бироз кутиш керак бўлди. Якунда Шона Миллернинг ғалабаси тасдиқланди.
Изоҳ (0)