Калифорния штатининг шимолий қисмида авж олган йирик табиий ёнғин оқибатида 100 дан ортиқ уй йўқ бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ёнғин Сан-Францискодан 150 километр шимолда жойлашган Лоуэр-Лейк шаҳри ҳудудида юзага келган. Олов 15 километр квадратга яқин майдонни эгаллаб олган. Ҳукумат ёнғин тарқалган ҳудудлар яқинида истиқомат қилувчи 1,4 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди.
Маҳаллий ўт ўчириш бошқармасининг маълум қилишича, олов бир неча минг уй ва қурилишга таҳдид солмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълум қилинмади.
Агентликнинг қайд этишича, ёнғинга қарши курашишга ҳудуддаги иссиқ ва қуруқ об-ҳаво халақит бермоқда.
Изоҳ (0)