Рио—2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -91 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Рустам Тўлагановга бронза медали топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Тўлаганов 1/8 финалда эквадорлик Жулио Сезар Кастильони, чорак финалда эса озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаевни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Финал йўлланмаси учун рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчи россиялик Евгений Тишченко тўсиғидан ўта олмади. Айнан Тишченко -91 килограмм вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)