Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланд жанубида тўрт кишининг ўлимига ва ўнлаб инсонларнинг жароҳатланишига сабаб бўлган портлаш ва диверсиялар бир киши томонидан ташкиллаштирилган. Бу ҳақда 14 август куни полиция раҳбари ўринбосари Понгсапат Пангчароен баёнот берди, деб маълум қилади «Корреспондент.net».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Ҳужум бир гуруҳ шахслар томонидан бир пайтнинг ўзида мамлакатнинг турли ҳудудларида содир этилган. Уларнинг бари бир кишидан кўрсатма олган», — унинг сўзларини келтиради Reuters.

Аммо полиция вакили жиноий гуруҳ таркибига кимлар киргани ва уларнинг хатти-ҳаракатларини ким мувофиқлаштириб борганига ойдинлик киритмаган.

Шу билан бирга, Таиланд полицияси доимий равишда гап террор эмас, «локал саботаж» ҳақида кетаётганини қайд этиб келмоқда.

«Бизда, Таиландда, террорчилик йўқ», — дейилади полиция матбуот хизмати баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг олти провинциясида 14 портлаш рўй берди (1, 2). Жумладан, Пхукет, Хуахин сингари йирик курортлар, шунингдек, Транг, Сураттхани, Пхангнга, Чумпхон провинциялари нишон остига олинди. Краби ва Накхонситхаммарат провинцияларида ўт қўйиш билан боғлиқ воқеалар кузатилди. Тўрт киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди.

Муқаддам полиция ҳужумлар ортида янги конституция лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум якунларидан норози сиёсий кучлар турганини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди