Хитойда учиш-қўниш тасмасидан тўғридан-тўғри орбитага парвоз қиладиган, сўнг гиперовозли тезликда қайтадиган самолёт устида ишланмоқда. Келажакда ундан космик туризмда фойдаланиш мумкин бўлади, деб хабар беради «Хайтек».
Ишланма муаллифлари гиперовозли космик самолёт Осиё мамлакатларини авиацион-космик саноатда биринчи ўринга кўтаришига умид қилмоқда.
Космик самолёт гибридли куч қурилмаси, шунингдек, турбовентиляторли ёки турбореактив ва компрессорсиз реактив двигатель билан жиҳозланади. Бу унга атмосферани «ёриб» ўтиш имконини беради.
Тезлик оларкан, самолёт гиперовозли ҳаво-реактив двигателга ўтади, у эса, ўз навбатида, ҳаво кемасини денгиз сатҳидан 20–100 километр баландда жойлашган атмосфера қобиқларидан ўтказишга ёрдам беради.
Самолёт кўп маротаба фазога парвоз қила олади. Омухта двигатели боис у фазога равон, бир текис чиқади, шу боис тайёргарликсиз инсонлар ҳам унинг бортида космик парвозларни амалга ошириши мумкин.
Изоҳ (0)