Ироқ ҳарбийлари Найнава вилоятидаги тўрт аҳоли яшаш пунктини ИШИД жангарилари қўлидан тортиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Армия қўлига ўтган қишлоқлар вилоят маркази — Мосул шаҳридан 50 километр жануброқда жойлашган.
Тўқнашувлар давомида 57 нафар жангари йўқ қилинган.
Аҳоли пунктларини озод қилиш операциясини ҳаводан АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари қўллаб-қувватлаб турди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)