Аргентина прокурори Карлос Стронелли мамлакатнинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнерга нисбатан Санта-Крус провинциясининг Рио-Турбио шаҳрида сайёҳлик поезди учун темир йўл қурилишида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш айбини эълон қилди. Бу ҳақда 11 август, пайшанба куни Diarios y Noticias агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, прокурор, шунингдек, суддан ҳудуд губернатори Алисия Киршнер ва федерал режалаштиришнинг собиқ вазири Хулио де Видога нисбатан суриштирув ўтказишни сўраган.
Алисия Киршнер собиқ президент Нестор Киршнер (Кристина Фернандес де Киршнернинг эри)нинг опаси ҳисобланади.
Стронелли адвокат Сантиаго Дупуянинг даъвосини кўриб чиқиш учун қабул қилган. Адвокат собиқ президент ҳукумати қатновни бошламаган поезд ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлган йўллар учун 700 миллион песо (47,6 миллион доллар) йўналтирганлигини таъкидлаган.
Адвокат, шунингдек, ҳукумат қурилишни бошлашдан аввал поезд йўналиши ўтувчи ерлардан фойдаланиш учун рухсат олмаганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)